E’lonlar

 

“Бағдод пахта тозалаш» АЖ 2018 йил якуни бўйича

ташқи аудитни ўтказиш учун танлов эълон қилади.

 

“Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш керак.

Ташқи аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги
ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом”га эга бўлиши;

– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши;

– Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга бўлиши керак.

Танловда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

– Ташкилотнинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва маълумотлар нусхаси;

– Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхаси.

Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар ушбу эълон чоп этилгандан кейин 7 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган “Бағдод пахта тозалаш” АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:

Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Бағдод тумани Кенагас қишлоғи, Индекс:150200.

Жамиятнинг электрон почта манзили: bagdod.eks@inbox.uz

Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича мустақил ташкилотни танлаш учун

ЭЪЛОН

“Бағдод пахта тозалаш” АЖ 2017 йил якунига кўра, жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича мустақил ташкилотни танлаш юзасидан танлов эълон қилади.

Танловда штатида қуйидаги мутахассислари бўлган мустақил баҳолаш ташкилоти иштирок этиши мумкин:

-корпоратив бошқарув соҳасида ишлаш тажрибасига эга;

-корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қимматли қоғозлар бозори учун мутахассислар ва корпоратив бошқарувчиларни тайёрлаш бўйича сертификати(аттестати)га эга.

Тижорат таклифларини Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Кенагас (Индекс:150200) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш керак:

-мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача маълумот;

-баҳолашни амалга оширадиган асосий экспертларнинг малакаси тўғрисида маълумотлари;

-тақдим этиладиган хизматларнинг тартиби, муддатлари ва нархи.

Танловга ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги муддати мазкур эълон нашр этилган кундан бошлаб 10 кун.

Қайд этилган муддатдан кейин тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

  Жамиятнинг электрон почта манзили: bagdod.eks@inbox.uz