А A
22:41:12 23.10.2019 Chorshanba
 

11:38 | 18 June 2015

Muhim faktlar

  

“Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш” АЖи  акциядорларининг 2015 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиш 

БАЁННОМАСИ №02/06

2016-йил 30 июнь Бағдод тумани тумани кенагас қишлоғи жамият мажлислар залида соат 15-00 да бўлиб ўтган.

 Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони:-                                    1 104 291 дона

 Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг  сони:-912 046   дона

            Саноқ комиссияси аъзоси М.Мирзахмедова     912 046  дона овоз берувчи акцияларга эгалик қилган акциядорлар рўйхатдан ўтганлигини, бу жами овоз берувчи акцияларга нисбатан 82.6 % ни ташкил қилишини ва йиғилиш кворуми борлигини эълон қилди.

            Йиғилиш раислигига  А.Маннонов, йиғилиш котиблигига И.Йигиталиев сайланди.

Йиғилиш раиси А.Маннонов жамиятнинг умумий йиғилиши кун тартибига қўйилган масалалар билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди кун тартибидаги масалалар бир овоздан маькулланди.

К У Н   Т А Р Т И Б И:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органининг 2015 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ижроия органи раҳбарининг ҳисоботларини кўриб чиқиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги кузатув кенгаши раисининг ҳисоботларини кўриб чиқиш.
  5. Жамиятнинг бош директори билан тузилган шартноманинг муддатини бир йилга узайтириш, ижроия органи аъзоларини сайлаш.
  6. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган “Безнес-режаси”ни тасдиқлаш.
  7. Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича аудитор ҳисоботи ва хулосаси, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиклаш.
  9. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиклаш.
  10. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  13. Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш*.
  14. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш*.
  15. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:

          -Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

-Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

-Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

-Ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

-Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби ўғрисидаги низом;

-Ички назорат тўғрисидаги низом;

-Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

-Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

  1. Жамият Уставини янги  таҳрирда тасдиқлаш.
  2. 2016 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш, шу жумладан халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш.
  3. Аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг фирма номини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан бирхиллаштириш, жамиятнинг юмалоқ муҳри ва бурчак штампини ҳамда тимсолини (логотипини) тасдиқлаш.

 

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича  кузатув кенгаши раиси А.Маннонов сўзга чиқиб, саноқ комиссияси аъзолигига М.Мирзахмедова, З.Отажонов ва М.Эркаевлар номзодини таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Саноқ комиссияси аъзолари М.Мирзахмедова, З.Отажонов ва М.Эркаевлардан иборат таркибда  тасдиқлансин.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича А.Маннонов  умумий йиғилиш кун тартиби ва регламенти билан таништирди.

            Регламентдан кун тартибидаги хар бир масаласи бўйича 10 дақиқа нутқ ва муҳокамаси учун 5 дақиқадан вақт ажратилишини таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз:йўқ,

            Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Акциядорлар умумий йиғилиш кун тартиби ва регламенти тасдиқлансин.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият бош директори _Х.Ҳакимов   Жамият ижроия органининг 2015 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ижроия органи раҳбарининг ҳисоботи билан таништирди. Бош директор ўз сўзида, корхонамиз 2015  йилда Бағдод тумани бўйича  271 та фермер хўжалиги, Олтиариқ тумани бўйича   198 та фермер хўжалиги  Жами  469 та фермер хўжалиги билан контрактация шартномаси тузиб,  29 982 тонна пахта хом ашёси қуйидаги сортларда яъни 1-сортга 24 264 тонна, 2-сортга 1953 тонна, 3-сортга  906 тонна, 4-сортга 1008 тонна, 5-сортга  1841 тонна пахта хом-ашёси қабул қилиб. 2015 йил мобайнида жами  29982  тонна пахта хом ашёси қайта ишланиб, бундан тола 9 636 тонна, чигит 15 327  тонна,  момиқ 730 тонна, улюк 160  тонна, пух          1502  тонна ишлаб чиқарилганлиги.

Ушбу ишлаб чиқарилган махсулотлар учун 40 милиард 790 миллион 832 минг сўм маблағ сарфланиб, махсулотларни 47 милиард 223 миллион 335 минг сўмга сотилди. Бунинг натижасида корхонамиз 2015 йил якуни бўйича  526 миллион  151 минг  сўм  фойда олишга эришди. Бундан  174 миллион 295 минг сум даромад   солиғи, Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимларга 28 миллион 148 минг сўм  тўланиб,     323 миллион 708 минг сум соф фойда олишликка эришилганлигини йиғилиш қатнашчиларга ўқиб эшитирди. (хисобот илова қилинади).

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ,

 Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият ижроия органи рахбарининг 2015 йилдаги фаолияти ҳисоботи қониқарли деб топилсин ва тасдиқлансин.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича йиғилиш раиси  А.Маннонов   сўзга чиқиб,  “Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш заводи»  акциядорлик жамияти  кузатув кенгашининг 2015 йил мобайнида қилинган ишлар, эришилган фойда ва курсатилган хомийликлар тўғрисида гапирди. Йил давомида жамият бошқаруви томонидан  топширилган хисоботлар тўғрисида маълумотлар берди  ҳамда А.Маннонов  ўз сўзида давом этар экан, жамиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, кузатув кенгаши таркибида бўладиган ўзгаришларни эътиборга олиб шу орқали жамиятда белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга оширишни таъкидлаб ўтди.

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ,

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқилсин.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича  А_Маннонов   ўз сўзида  Жамиятнинг бош директори билан тузилган шартноманинг муддатини бир йилга узайтириш,  ижроия органи аъзоларини сайлаш тўғрисида қуйидагиларни маълум қилди. Жамиятнинг коллегиал ижроия органи аъзолари 9  кишидан иборат бўлиб, бош директор ва сохалар бўйича директорларга бўлинишини, кузатув кенгаши билан тузиладиган мехнат шартномаси муддатини бир йилга узайтиришни таклиф қилди.

 Жамиятнинг бош директори билан тузилган шартноманинг муддатини бир йилга узайтириш,  ижроия органи аъзоларини сайлаш

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ,

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият бош директори  Х.Ҳакимов ва ижро органи билан кузатув кенгаши ўртасида тузилган мехнат шартномаси муддати бир йилга узайтирилсин.

Кун тартибидаги олтинчи  масала бўйича  жамият режа ва иктисод бўлими мутахасиси П.Саломов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2016 йил учун тузилган бизнес-режаси амалдаги қонунчиликка асосан кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилиб маъқулланганлиги ва бугунги умумий йиғилишда тасдиқланиши кераклигини таъкидлаб, бизнес режасини йиғилиш аъзоларига ўқиб эшиттирди

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ,

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

“Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш” АЖнинг Бизнес режаси  тасдиқлансин.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича жамият бош директори  Х.Ҳакимов          сўзга чиқиб, жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаб олишни таклиф қилди. “Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш” АЖнинг стратегик мақсади сифатида акциялар нархининг ўсишига олиб келувчи молиявий барқарорликни таъминлаш, мехнат унумдорлиги ва махсулот рақобатдошлигини ошириш, ишлаб чиқариш, энергия самарадорлиги ва экспорт кўрсаткичларининг ўсиши, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни амалга оширишни белгилашини таъкидлади.

Бундан ташқари акциядорларнинг умумий йиғилишида тармоқ хусусиятининг ўзига хослиги, рақобат муҳитини таҳлили, экспортга йўналтирилганлик ва тегишли соҳа, тармоқ ва худудни ривожлантириш бўйича тасдиқланган давлат дастурларидан келиб чиққан холда “Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш”  АЖнинг 5 йилдан ортиқ бўлган давр учун узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ,

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

“Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш” АЖнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори К.Юнусов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича аудитор ҳисоботи, халқаро аудит стандартларга мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилган хулосаси, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш бўйича ўз фикр мулохазаларини билдирди.

Жумладан: 2015 йил якунлари бўйича миллий стандартларга мувофиқ “ТТТ-Аудит” аудиторлик кампанияси текширганлигини ижобий хулоса берганлигини, “ТТТ-Аудит” аудиторлик кампанияси Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказганлигини ижобий хулоса тақдим этганлигини баён этди. Бухгалтерия баланси, фойда ва зрарлар ҳисоботи билан таништирар экан, 2015 йил якуни бўйича жамият 323 миллион 708 минг минг сўм соф фойда билан якунлаганлигини бу эса йиллик бизнес режа кўрсаткичларининг 32.5 фоизини ташкил қилинишини таъкидлаб олинган соф фойдани акциядорлар ихтиёрига хавол қилди.

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ,

 Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Миллий стандартларга мувофиқ “ТТТ-Аудит” аудиторлик кампанияси ва “ТТТ-Аудит” аудиторлик кампаниясининг Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказган хулосаси қониқарли деб топилсин ва тасдиқлансин: жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси 323 миллион 708  минг сўм акциядорлар ихтиёрига хавола қилинсин.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича жамиятнинг тавтиш комиссияси аъзоси С.Собиров жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини ўқиб эшиттирди. Жамият тавтиш  тафтиш комиссияси аъзоси  С.Собиров ўз фикр мулохазаларини билдириб тушунтириш ишларини олиб борганлигини маълум қилди.

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ,

 Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Тафтиш комиссиясининг 2015 йил якуни бўйича берган хулосаси тасдиқлансин.

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича”Фарғонапахтасаноат”ХАБ вакили А.Махкамов жамият 2015 йил якуни бўйича 323 миллион 708  минг сўм соф фойда олганлигини айтиб, Ушбу масала юзасидан   А.Махкамов, вилоятдаги турдош корхоналар қатори “Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш” АЖ хам йиллар мобайнида сўндирилмаган дивидентлардан 474 миллион 638 минг сўм қарздорлик мавжудлигини, ушбу қарздорликларнинг пайдо бўлиш ва тўлаш чоралари белгиланган бўлсада ўз вақтида тўланмаганлик сабаблари хусусида гапириб ўтди. Акциядорларга шуни таъкидладики хизирги кунда пахта тозалаш корхоналари тўхтаб қолганлиги хамда айланма маблағлар етишмаслиги шунингдек  “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга жамият ҳақли эмаслиги.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”га асосан тизим корхоналари томонидан дивидент сиёсати ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда соф фойдани  тақсимлаш йўналишлари белгилангамаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тизим корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни тўхтаганлигини, пул маблағларнинг танқислиги, “Корпоратив бошқарув кодекси”га асосан дивиденд сиёсати йўналишлари ҳамда соф фойдани тақсимлаш йўналишлари белгилангамаганлигини инобатга олган ҳолда, 2015 йил соф фойда тақсимотини акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишига қолдириш ва йиғилишни жорий йил сентябрь-ноябр ойларида ўтказишни таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 13,77 фоиз, Қаршилар:  84,81 фоиз, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: 1,41фоиз

Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олган 323 миллион 708  минг сўм соф фойдасини тақсимлаш, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича йиғилиш раиси А.Маннонов            жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаб олиш зарурлигини билдириб, қисқача кумулятив овоз бериш бўйича тушунча бериб ўтди. Шундан сўнг кузатув кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзодлар билан таништириб ўтди.

“Ўзпахтасаноат” АЖдан бошқарма бошлиғи Рафиков Дамир Рафаилович, бош мутахассис Хакимов Шахруз Шухратович, бош мутахассис Ражабов Фазлиддин Юсупович, бош мутахассис Шеранов Бахром Лапасович, бош мутахассис Ибодов Боходир Ибодович, Хизмат бошлиғи Эркабоев Шухрат Собирович, Хизмат бошлиғи Раджабов Бахтиёржон Мухаммаджонович, “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХКдан бош бошқарма бошлиғи Давруков Фахриддин Умарович, “Пахтасаноат” ХАБ АЖдан Азимов Шавкатжон Хасанбоевичларни кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун таклиф берганлигини маълум қилди.Саноқ комиссиясининг хисоботига кўра:

  1. Эркабоев Ш. 1 075 677 дона овоз.
  2. Раджабов Б.    732 524 дона овоз
  3. Хакимов Ш.    857 524 дона овоз
  4. Рафиқов Д.    857 524 дона овоз
  5. Ражабов Ф. 1 011 340 дона овоз
  6. Шеранов Б.    732 524 дона овоз
  7. Ибодов Б.    882 524 дона овоз
  8. Давруков Ф.    833 235 дона овоз
  9. Азимов Ш. 1 225 542 дона овоз олдилар.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият кузатув кенгаши аъзолигига Эркабоев Шухрат Собирович, Раджабов Бахтиёржон Мухаммаджонович, Хакимов Шахруз Шухратович, Рафиков Дамир Рафаилович, Ражабов Фазлиддин Юсупович, Шеранов Бахром Лапасович, Ибодов Боходир Ибодович, Давруков Фахриддин Умарович, Азимов Шавкатжон Хасанбоевичлар тасдиқлансин.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича йиғилиш раиси А.Маннонов жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлашни таклиф қилди.

Тафтиш комиссияси аъзолигига “Пахтасаноат” ХАБ номидан Б.Юлдашев, А.Махкамов, С.Бакировлар номзоди таклиф этилди.Овоз бериш натижалари қуйдагича:

а) Б.Юлдашев Ёқлаганлар:99.99фоиз, Қаршилар: йўқ, Бетарафлар:0.01 фоиз, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

б) А.Махкамов Ёқлаганлар:99.99фоиз, Қаршилар: йўқ, Бетарафлар:0.01 фоиз, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

в) С.Бакиров Ёқлаганлар:99.99фоиз, Қаршилар: йўқ, Бетарафлар:0.01 фоиз, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига Б.Юлдашев, А.Махкамов, С.Бакировлар тасдиқлансин.

Кун тартибидаги 13-14-15-16-18-масалалар бўйича йиғилиш раиси А.Маннонов сўз олиб, дастлаб Корпоратив бошқарув кодексини жамиятга жорий этиш бўйича фикр билдирди.

  1. Мазкур Корпоратив бошқарув кодекси акциядорлик жамиятлари ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилувчи тавсиялардан иборатлигини:
  2. Кодекс Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларига асосланганлигини:
  3. Мазкур Кодекс мақсадларида корпоратив бошқарув деганда, акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилиш мақсадида акциядорлик жамиятлари ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар, меҳнат жамоаси вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар, шу жумладан, кредиторлар ўртасида мазкур шахслар манфаати уйғунлигига эришиш тизими тушунилишини:
  4. Кодекс АЖ бошқарув органлари ишини самарали ташкил этишнинг муҳим йўналишлари бўйича тавсиялар мажмуасидан иборатлигини:
  5. Кодекс ҳисобдорлик, очиқлик, ҳаққонийлик, юксак ахлоқий тамойилларга риоя этишни ўз ичига олувчи ҳамда АЖни узоқ муддатли истиқболда барқарор ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган тегишли бошқарувнинг асосий принциплари асосида ишлаб чиқилганлигини:
  6. Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинишини:
  7. АЖ Кодекс тавсияларини жорий этиш юзасидан ўзининг тармоқ хусусияти ҳамда фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда ички корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлигини:
  8. Кодекс тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олиш ва унга риоя этиш тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, АЖнинг интернет тармоғидаги корпоратив веб-сайти (кейинги матнларда АЖ сайти деб юритилади) ва фонд биржаси сайтида, шунингдек, қонун ҳужжатларида ахборотларни ошкор қилиш назарда тутилган бошқа манбаларда амалга оширилади:
  9. Кодекс тавсияларини жорий этишга тайёргарлик кўриш, уни жорий этиш ва мониторинг қилишдаги ҳаракатлар кетма-кетлиги бўйича харакат қилинишини:
  10. АЖ Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиши тўғрисидаги ахборотни келтирилган шаклга мувофиқ хабарни эълон қилиш йўли билан ошкор этишини:
  11. Кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони мавжуд бўлмаганда, АЖ “comply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган ҳолда унинг сабабларини тўлиқ ошкор этиш зарурлигини маълум қилди.

Йиғилиш раиси ўз сўзида давом этар экан, жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлашни бунда жамият Корпоратив кодекси тавсияларини қабул қилганлилигини буни оммавий ахборот воситлари орқали эълон қилиш лозимлигини таъкидлади. Эълон қилиш тартиби openinfo.uz сайти орқали ва жамиятнинг махсус www.Bagdodpaxta.uz сайтига хабар бериш орқали амалга оширилишини таклиф қилди.

    Йиғилиш раиси юқоридаги кодексга киритилган ўзгаришларга асосан жамиятнинг ички ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиб тасдиқлашни таклиф қилиб ички низомлар билан таништириб ўтди.

–    Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

–       Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

–   Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

–       Ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

–  Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

–    Ички назорат тўғрисидаги низом;

–    Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

–    Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

– Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом (агарда рағбатлантириш бошқарув ва назорат органлари тўғрисидаги низомларда кўзда тутилмаган бўлса);

Барча низомлар акциядорлар ўртасида мухокама қилиниб, тасдиқлаш учун таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги қонунга киритилган ўзгаришлардан келиб чиқиб, жамиятнинг уставини янги тахрирда тасдқилашни таклиф қилди.

Уставнинг айрим моддалари тахлил қилиниб, тасдқилаш учун таклиф этилди.

            Йиғилиш раиси Аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлашни таклиф қилди.

Дастлаб Афилланган шахслар кимлар эканлиги вазифаси нимадан иборат эканлиги хақида қисқача тушинтириб ўтди.

Шундан сўнг бошқарув аъзоларига кейинги йиллик умумий йиғилишгача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган барча битимлардан кузатув кенгаши аъзоларини хабардор қилиш мажбурияти юкланди.

Ёқлаганлар:99.99фоиз, Қаршилар: йўқ, Бетарафлар:0.01 фоиз, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 Кун тартибидаги 13-14-15-16-18 масалалар юзасидан қарор қабул қилинди:

  1. Жамиятда Корпоратив бошқарув кодекси жорий этилсин.
  2. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шакли тасдиқлансин. Бунда Қимматли қоғозлар Марказинингuz сайти орқали ва жамиятнинг махсус www.Bagdodpaxta.uz сайтига хабар бериш орқали амалга оширилсин.
  3. Жамиятнинг қуйидаги ички ҳужжатлари тасдиқлансин:

– Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

– Ички назорат тўғрисидаги низом;

– Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

– Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

– Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом;

  1. Жамият Устави янги таҳрирда тасдиқлансин амалдаги қонунларга асосан давлат рўйхатидан ўтказилсин.
  2. Аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлари кузатув кенгаши аъзолари билан келишилган холда амалга оширилсин.

     Кун тартибидаги ўн еттинчи масала юзасидан «Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш заводи» акциядорлик жамияти молиявий масалалар бўйича директори К.Юнусов сўз олиб, 2016 йил  жамиятимизни молиявий-хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш учун, ”КонсАудитинформ” хамда «TTT-AUDIT» аудиторлик компаниясидан таклифлар тушганлиги.  Берилган таклифлар бўйича хар икки ташкилот ҳам Миллий стандартлар бўйича 10 миллион сўм ҳақ миқдорини таклиф этган, кузатув кенгашининг  тавсиясига кўра   «TTT-AUDIT» аудиторлик компанияси 20 йиллик фаолиятга эгалиги, миллий молиявий хисоботларни халқаро стандартлари(МҲХС)га трансформация қилиш бўйича хизмат кўрсатишлигини хисобга олиб, жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича Миллий стандартлар ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиш учун танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори Миллий стандартлар бўйича ўн миллион сўм, Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига трансформация қилиш бўйича ўн миллион сўм, жами йигирма миллион сўм қилиб белгилашликни таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ,

 Кун тартибидаги ўн саккизинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

 2016 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш, шу жумладан Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш учун “ТТТ-Аудит” аудиторлик ташкилоти тайинлансин ва унга тўланадиган хизмат хақнинг юқори миқдори: Миллий стандартлар бўйича 10 000 000 сўм, Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига трансформация қилиш бўйича 10 000 000 сўм, жами 20 000 000 сўм қилиб белгилансин

      Кун тартибидаги ўн тўққизичи масала бўйича “Пахтасаноат” ХАБ АЖ вакили Ш.Азимов сўзга чиқиб, жамиятнининг фирма номини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан бирхиллаштириш, жамиятнинг юмалоқ муҳри ва бурчак штампини ҳамда логотипини ўзгартиришни таклиф қилди.

  Ў.Қиличов ушбу масалага изох берар экан, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил бўлгунга қадар тизимдаги пахта тозалаш корхоналарининг номланиши турлича эканлигини, Республикада мавжуд барча пахта тозалаш корхоналари номланиши бирхиллаштириш яъни “Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш” АЖ номига ўзгартириш критилиб, “Бағдод пахта тозалаш”  АЖ шаклида давлат рўйхатидан ўтказилишини хамда юмалоқ муҳри, бурчак штампини ҳамда тимсолини (логотипини) ўзгартиришни таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 99.99 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: 0.01фоиз, Бекор қилинган овоз: йўқ,

 Кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

            Жамиятнининг фирма номини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан бир хиллаштирилиб, “Бағдод экспериментал-тажриба пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамияти қуйидагича ўзгартирилиши тасдиқлансин:

Жамиятнинг тўлиқ номи-“Боғдод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти.    Жамиятнинг кискартирилган номи- -“Боғдод пахта тозалаш”АЖ.

 Жамиятнинг юмалоқ муҳри ва бурчак штампини ҳамда тимсоли (логотипи) ўзгартирилсин.

Жамиятнинг номланиши ўзгартирилиши муносабати билан аввал давлат руйхатидан ўтказилган акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни тасдиқлансин.

 

 

 

            Йиғилиш раиси:                                         А.Маннонов

 

Йиғилиш котиби:                                                   И.Йигиталиев

 

 

 

Йиғилиш баённомаси 2016 йил 09-июль куни тузилди.

 

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 479-28-36

Foydali havolalar

“БАҒДОД ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! “ Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил13 май куни соат1500да Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Кенагас қишлоғида жойлашган “Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат1400 бошланади. Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.www.Bagdodpaxta.uz КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР: 1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш. 2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижроси. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019йил 18 апрель ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри(3 иш куни олдин) 2019 йил 6 май ҳолатига шакллантирилади. Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт(жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган). Акциядорлар, акциядорларнингнавбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бағдод пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумотолишучун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:Фарғона вилояти,Бағдодтумани, Кенагас қишлоғи. Электрон почта:bagdod.ekc@inbox.uz Телефон :(47)91-4-77

October 2019
M T W T F S S
« Jan    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031