А A
22:51:52 23.10.2019 Chorshanba
 

21:42 | 16 March 2015

Murojaat qilish tartibi

  • Фуқароларнинг мурожаатлари оғзаки ёки ёзма шаклда киритилади. Фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари бир хил аҳамиятга эга.
  • Фуқароларнинг мурожаатлари якка тартибда ёки жамоа томонидан берилиши мумкин. 
  • Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида бўлиши мумкин. 
  • Ариза фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган мурожаатидир. 
  • Таклиф фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган мурожаатидир. 
  • Шикоят фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир. 
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. 
  • Фуқароларнинг мурожаат зтиш ҳуқуқидан фойдаланишлари бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги керак. 
  • Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу Қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга. 
  • Фуқаролар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат этиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланган тарзда тартибга солинади. 
  • Фуқароларнинг мурожаатлари, агар қонунларда уларни кўриб чиқишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, ушбу Қонунга мувофиқ кўриб чиқилмайди.

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 479-28-36

Foydali havolalar

“БАҒДОД ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! “ Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил13 май куни соат1500да Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Кенагас қишлоғида жойлашган “Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат1400 бошланади. Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.www.Bagdodpaxta.uz КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР: 1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш. 2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижроси. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019йил 18 апрель ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри(3 иш куни олдин) 2019 йил 6 май ҳолатига шакллантирилади. Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт(жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган). Акциядорлар, акциядорларнингнавбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бағдод пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумотолишучун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:Фарғона вилояти,Бағдодтумани, Кенагас қишлоғи. Электрон почта:bagdod.ekc@inbox.uz Телефон :(47)91-4-77

October 2019
M T W T F S S
« Jan    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031