А A
06:10:56 24.02.2020 Dushanba

18:30 | 30 November 2016

Савол-жавоблар: Сайлов куни паспортини алмаштиришга берган фуқаро қандай йўл тутади?

Print Print

passport

4 декабрь Ўзбекистонда президентлик сайлови бўлиб ўтадиган кун. Бунга алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда. Барча шароитлар ҳозирланган, шай ҳолатга келтирилган.

Шу ўринда фуқароларда сайлов билан боғлиқ айрим саволлар ёки муаммолар туғилиши мумкин?

1. Фуқаро ўз паспортини биометрик паспорт олиш мақсадида алмаштириш учун топширган бўлса, овоз бериш жараёнига қандай қатнашади?
– Бундай ҳолатда фуқаро ўзи яшаб турган Ички ишлар бошқармасидан паспортини алмаштираётгани ҳақида маълумот олади ва у орқали овоз бериш жараёнида бемалол иштирок эта олади.

2. Фуқарода сайловга таклифнома бўлмаса, қандай йўл тутади?
– Ҳар бир сайлов участкасида сайловчиларнинг қўшимча рўйхат-иловаси бўлади. Фуқаро сайлов участкасига паспорти (маълумотнома) билан борганида у мазкур рўйхат-иловага киритилади ҳамда овоз бериш жараёнига бемалол қатнаша олади.

3. Сайлов участкаси қаерда жойлашганини қандай билса бўлади?
– Сайлов участкасининг манзили фуқарога тақдим этилган таклифномада ёзиб қўйилган бўлади.

4. Фуқаро маълум бир сабабларга кўра, оила аъзолари номидан бориб овоз бериб келиши мумкинми?
– Мумкин эмас. Ҳар бир фуқаро ўзи учун овоз бериш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда оила аъзоларининг паспортларини олиб келган фуқаронинг якка ўзи рўйхатдан ўтказилади ва овоз бериш жараёнида фақат ўзи иштирок этади. У олиб келган оила аъзоларининг паспортига қараб, улар рўйхатга олинмайди ва овоз бериш жараёнига қатнаша олишмайди.

5. Сайлов участкаси рўйхатида фуқаронинг исми киритилмаган бўлса, қандай йўл тутилади?
– Бу ҳолатда ҳам юқорида айтиб ўтилганидек, ҳар бир сайлов участкасида сайловчиларнинг қўшимча рўйхат-иловаси бўлади. Ўша ердан рўйхатдан ўтиб, овоз бериш жараёнида бемалол иштирок этаверади.

6. Соғлиғи сабаб сайлов участкасига бора олмаган фуқаро нима қилади?
– Соғлиғи сабаб сайлов участкасига бора олмаган фуқаронинг оғзаки ёки ёзма мурожаати орқали унинг уйига сайлов комиссиясининг камида икки нафар ходими ташриф буюради.

7. Сайлов куни яна бошқа саволлар туғилиб қолса, кимга мурожаат этилади
– Сайлов билан боғлиқ барча саволларга Марказий сайлов комиссиясининг Ишонч телефонига ((0 371) 239-35-62) қўнғироқ қилиб, жавоб олиш мумкин.

Саволларга МСК Матбуот хизмати раҳбари Низомиддин Нурматов жавоб қайтарди.

 

Манба:     www.kun.uz

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 479-28-36

Foydali havolalar

“БАҒДОД ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! “ Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил13 май куни соат1500да Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Кенагас қишлоғида жойлашган “Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат1400 бошланади. Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.www.Bagdodpaxta.uz КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР: 1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш. 2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижроси. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019йил 18 апрель ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри(3 иш куни олдин) 2019 йил 6 май ҳолатига шакллантирилади. Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт(жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган). Акциядорлар, акциядорларнингнавбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бағдод пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумотолишучун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:Фарғона вилояти,Бағдодтумани, Кенагас қишлоғи. Электрон почта:bagdod.ekc@inbox.uz Телефон :(47)91-4-77

February 2020
M T W T F S S
« Jan    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829