А A
22:55:21 23.10.2019 Chorshanba

11:15 | 5 March 2017

Терминал бош оғриғи тугади. Тўловларни қабул қилишнинг янги тизими ишга тушди

Print Print

CLICK компанияси барча тадбиркор ва савдо нуқталарида пластик карталардан тўловларни қабул қилувчи виртуал терминалларни улатишнинг янги имконияти ҳақида хабар қилмоқда.

CLICK компанияси тақдим қилаётган Indoor-тўловлар ечими исталган савдо дўкони ва хизмат кўрсатиш нуқтасида қисқа вақт ичида жорий қилиниши мумкин ва банкдан реал савдо терминалини олмасдан туриб мижозларнинг пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш имконини очиб бермоқда.

Ушбу ечим ёрдамида ҳар бир чакана савдо нуқтаси учун оддий терминалларнинг тўлов функционалидан қолишмайдиган, аксинча бир қатор афзалликларга эга виртуал терминал очилади. Шундай савдо нуқталарнинг мижозлари тўловларни бевосита ўз мобил телефонлари орқали амалга оширишлари мумкин ва маблағлар шу заҳоти сотувчига SMS билан бирга келиб тушади. Бунда тўловни амалга оширишда интернетга уланиш талаб қилинмайди ва тўловлар электр энергияси бўлмаган пайтда ҳам бажарилиши мумкин.

Мижозлар ва сотувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида операцияларни турли услубларда бажариш имкониятлари яратилган: USSD-меню орқали, қисқа USSD-сўров ёрдамида (*880*сотувчининг_коди*сумма#), мобил илова орқали ва шу билан бирга кассир ёки сотувчи томонидан ҳисоб чиқариш услубида. Тўловларни янада оператив тарзда амалга ошириш учун ҳар бир савдо дўконига QR-коди тақдим қилинмоқда. Ушбу QR-код смартфон орқали муносиб иловалардан бири ёки янгиланаётган ва яқин вақт ичида тақдим қилинадиган CLICK мобил иловаси орқали ўқилиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтилган Indoor-тўловлар имкониятини улатиш учун тадбиркорлар ўзларининг хизмат банкларига ёки CLICK тизими билан ҳамкорлик қилаётган исталган банкка мурожаат қилишлари зарур. Банкда рўйхатдан ўтаётганда тадбиркорларга ва савдо дўконларининг эгаларига тўловларни қабул қилиш учун уникал код белгиланиб, QR-код тақдим этилади.

“Indoor-тўловлар Ўзбекистонимиз учун янги бир йўналиш ва бизнинг таклифимиз бир қатор афзалликларни киритиб келмоқда: анъанавий тўловларга қараганда ушбу тўловлар анча тезроқ ўтади, карталарининг PIN-кодларини бировларга эълон қилишнинг кераги қолмайди, ва, шу билан бирга, пластик карта ёнингизда бўлмаган тақдирда ҳам харидларингиз учун тўловларни амалга оширишга имконияти очилмоқда”, – деб таъкидлади CLICK компаниясининг Бош директори Улуғбек Рустамов.

 

Манба:     www.kun.uz

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 479-28-36

Foydali havolalar

“БАҒДОД ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! “ Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил13 май куни соат1500да Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Кенагас қишлоғида жойлашган “Бағдод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат1400 бошланади. Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.www.Bagdodpaxta.uz КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР: 1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш. 2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижроси. Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019йил 18 апрель ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри(3 иш куни олдин) 2019 йил 6 май ҳолатига шакллантирилади. Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт(жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган). Акциядорлар, акциядорларнингнавбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бағдод пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумотолишучун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:Фарғона вилояти,Бағдодтумани, Кенагас қишлоғи. Электрон почта:bagdod.ekc@inbox.uz Телефон :(47)91-4-77

October 2019
M T W T F S S
« Jan    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031